27 декабрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
26 декабрь куни Тошкент вилоятининг 1500 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
2018 йилнинг 27-31 декабрь ва 2019 йилнинг 1-5 январь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин.