Ўзбекистон | 12:20 / 27.12.2018
37997
1 дақиқада ўқилади

Мубин Мирзаев Солиқ қўмитасига ўтказилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Муҳитдинович Мирзаев Давлат солиқ қўмитаси раисига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.

1969 йилда туғилган Мубин Мирзаев Тошкент давлат университетини ва Тошкент Молия институтини тамомлаган, Япония сиёсий тадқиқотлар миллий институти магистри ҳисобланади. У 2006−2008 йилларда Марказий банкда монетар сиёсат ва иқтисодий таҳлил департаментини бошқарган.

Муқаддам Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мубин Мирзаев 2017 йилнинг августида Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бундан аввалроқ, 2018 йил майидан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Беҳзод Мусаев расман раис лавозимига тасдиқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид