Ўзбекистон | 08:41 / 27.12.2018
17558
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур тумани ҳокими тасдиқланди

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Билдирилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Шу кунга қадар Шайхонтоҳур тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Шуҳрат Муҳаммадхонов жорий йилнинг август ойи ўрталарида Баҳодир Ғойибназаров ўрнига Шайхонтоҳур туман ҳокими лавозимини эгаллаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг 3 туманида ҳокимлар лавозимга расман тасдиқланганди.

Мавзуга оид