Жаҳон | 10:29 / 27.12.2018
17476
1 дақиқада ўқилади

Японияда икки жиноятчи қатл этилди

Фото: EPA

Японияда икки кишига нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Бу ҳақда Kyodo ахборот агентлиги хабар берди. 

Ҳукм 27 декабрь эрталаб Япония адлия вазири буйруғи билан ижро этилган. Осиш орқали қатл этилганларнинг исмлари ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган. 
 
Бунгача 2018 йил давомида Японияда 15 киши қатл этилган, яна юздан кўпроқ одам ўзига нисбатан олий жазонинг ижро этилишини кутмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид