Ўзбекистон | 16:37 / 28.12.2018
36616
3 дақиқада ўқилади

29 декабрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 29 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол, секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид