Спорт | 07:30 / 28.12.2018
13315
1 дақиқада ўқилади

«Барселона»нинг янги аъзоси шартномасини қизчаси имзолади

27 декабрь куни «Барселона» ҳимоячи Жейсон Мурильо тақдимотини ўтказди.

Тадбирда унинг олдига кичкина қизи келди. Мурильо уни қўлига олиб, шартномани имзолаш имкониятини берди.

Эслатиб ўтамиз, «Валенсия» ҳимоячиси Жейсон Мурильо мавсум охирига қадар ижара асосида «Барселона» таркибида ўйнайди. Каталонияликлар мавсум сўнггида 26 ёшли футболчини 25 млн еврога харид қилишлари мумкин. Аввалроқ «Барселона» Мурильонинг ижараси учун «Валенсия»га 2 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид