Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Radisson Blu люкс-синфдаги Radisson Collection меҳмонхонасига айлантирилади
Аввалроқ, Radisson Blu меҳмонхонасининг реконструкцияси 40 миллион долларга баҳолангани хабар қилинганди. Aysel Invest’дан Kun.uz’га хабар беришларича, лойиҳа оддий реконструкция эмас, балки меҳмонхонани люкс-синфдаги отелга айлантириш бўлади.
Лойиҳа доирасида янги бинолар қурилиши ва мавжудларини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Натижада, меҳмонхона юқори синфга айланади ва Radisson Collection янги бренди остида ишлайди - бу тармоқ ичидаги энг юқори тоифа.
Aysel Invest’дан аниқлик киритишларича, лойиҳа ҳужжатлари ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш жараёнида лойиҳанинг қиймати ошган.
Шу тариқа, лойиҳа энди 60 миллион долларга баҳоланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
умумий майдони 15740 квадрат метр бўлган 152 та хонани ўз ичига олган янги бинони қуриш. Бунда у 14 қаватдан юқори бўлмайди, алоҳида лаунж ҳудудга эга президентлик қавати ҳам барпо этилади. Сўнгги қаватда панорамали кўринишга эга бассейн ва шишали шифт қоплами бўлади. Шунингдек, бу ерда SPA ва фитнес марказлар, 150 ўринга мўлжалланган Open Buffet Kitchen концептли ресторан жойлашади;
майдони 21 минг 490 кв.м. бўлган, 18 қаватдан юқори бўлмаган меҳмонхона мажмуасини қуриш. Сўнгги қаватда панорамали кўринишга эга ресторан жойлаштирилади;
мавжуд меҳмонхона биносини таъмирлаш ва реконструкция қилиш. Бу ерда 106та хона бўлади ҳамда умумий майдони 9 750 кв.м.ни ташкил этади. Шунингдек, япон ошхонасига эга ресторан пайдо бўлади;
ёзги ҳудудларни реконструкция қилиш.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
00:16 / 28.01.2025
Туркияда 78 кишининг ўлимига олиб келган меҳмонхонадаги ёнғин нима сабабдан юз бергани аниқланди
14:03 / 21.01.2025
Туркиядаги курорт меҳмонхонада йирик ёнғин сабаб 10 киши ҳалок бўлди
19:03 / 18.01.2025