Ҳиндистон аҳолиси ифлос ҳаво сабаб нобуд бўлмоқда
Олимлар даҳшатли статистикани эълон қилишди: Ҳиндистонда ўтган йилдаги жами ўлимларнинг 12 фоизи атмосфера ҳавосининг юқори даражада ифлослангани сабаб юз берган. Саноатлашиш, урбанизация, аҳоли сонининг ўта тез ўсиши ва аҳолиси сони миллиарддан ортиқ у қадар бой бўлмаган мамлакатдаги экологик назоратнинг пастлиги учун бадал ана шундай.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг тўртдан уч қисми ҳаво сифати ҳинд давлат стандартларига мос келмайдиган шаҳар ва туманларда истиқомат қилади. Шу билан бирга Ҳиндистон ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг юқори даражасини белгилайдиган санитар-гигиеник нормалар Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (БССТ) белгиланган талабларга қараганда анча “юмшоқлиги” айтилган. БССТ маълумотларига қараганда, Ҳиндистоннинг ҳеч бир штати бу ташкилот нормаларига мос келмайди.
Аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган мегаполис ва шаҳарларнинг кескин ўсишига қарамай, Ҳиндистондаги урбанизация даражаси 30 фоизга яқин. Бу эса сайёрадаги энг паст кўрсаткичлардан. Бироқ ҳатто қишлоқ жойларида ҳам атмосфера ҳавосининг сифати талаб даражасида эмас — писта кўмирни ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги далаларида қолдиқлар ва маиший чиқиндиларни ёқиш, шунингдек ўрмон ёнғинлари ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Шаҳар аҳолиси сонининг тез суръатларда ўсиши ва ҳаво сифатининг паст даражаси туфайли ҳинд мегаполисларида доим “бўғувчи” смог бўлади. Янги Деҳли эса дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида етакчи ўринларни эгаллайди. Бироқ экологик нормативлар ва чекловлар тизимини яратиш вақт ва молиявий харажатларни талаб этади. Мутахассислар эса мамлакат ўзининг ҳозирги ривожланиш босқичида атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг керакли даражаси ва шаҳарлардаги атмосфера ҳавоси сифатини кўтаришни таъминлаш имкониятига эга эмаслигини тан олишади.
Тиббиёт ходимлари атмосферанинг юқори даражада ифлосланиши кузатилган жойларда кун кечириш фақатгина ўпка касалликларида намоён бўлибгина қолмай, нафас йўллари, юрак қон-томир касалликлари ва бошқа патологияларни ҳам юзага чиқариши мумкинлигини қайд этишмоқда. Ушбу касалликларда вафот этиш кўрсаткичи Ҳиндистонда жуда юқори, кўплаб ривожланаётган давлатларда қайд этилаётган ҳаёт давомийлигининг узайиши ўрнига Ҳиндистон умр давомийлиги қисқариши муаммосига дуч келди. Бу эса ўз навбатида кишини хавотирга солади.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024