Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат Мудофаа вазирлигининг ҳарбий театри бўйича қарор қабул қилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Турон” театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Маданият вазирлигининг Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Турон” театр-студиясини юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Турон” ҳарбий театри давлат муассасаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар Театрнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши асарларини, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданиятини, буюк аждодларимизнинг меросини, урф-одатларимизни, ота-боболаримиз ҳамда замондошларимизнинг юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги жасоратини мадҳ этувчи, халқ ва армия бирлигини, Ватанга муҳаббат ва қасамёдга содиқликни тараннум этувчи бадиий асарларни тарғиб қилиш;
ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини ва уларнинг санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ёшларга ўзбек миллий театр санъати тарихи асосларини таништириш, ёшлар ўртасида театр санъати ёрдамида маданий-маърифий ва ижодий-бадиий соҳаларда эришилган ютуқларни тарғиб қилиш;
ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, театр санъатига янги усулларни миллий руҳга мослаштирган ҳолда жорий этиш;
ўзида ватанпарварлик, инсонийлик, миллийлик, буюк аждодларимизнинг тарихини акс эттирган спектаклларни намойиш этиш;
турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, мусобақалар, таниқли санъат арбоблари билан учрашувлар ва форумлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва ўқув тренинглари ташкил этиш, уларни жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналари билан таништириш орқали маънавий ўсишига кўмаклашиш;
халқ ва армия бирлигининг мустаҳкамланишига, давлат ва жамиятда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари обрўсини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ҳарбий хизматнинг жозибадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини Ватанга муҳаббат, конституцион ва ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мансубликдан ғурурланиш ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш;
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларни бадиий ижодга фаол жалб қилиш.
Белгилаб қўйилишича:
Театр давлат маданият муассасаси ҳисобланиб, ўз мақомига кўра давлат драма театрига тенглаштирилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, Театрнинг бадиий-раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учинчи гуруҳ учун белгиланган миқдорларда, ижодий (артист) ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлаш давлат драма театри ходимлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади;
Театр фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун ажратиладиган бюджет маблағлари, чипта сотиш ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик маблағлари, грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Театр Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Авиасозлар кўчаси, 1/1-уй манзилидаги Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг биносига жойлаштирилади.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
15:09 / 01.06.2026