Спорт | 15:54 / 02.01.2019
14307
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси «Орзу лайнери»да БААга етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг 333-рейси билан учган Boeing-787 Dreamliner ҳаво кемасида 3 соат-у 15 дақиқа давом этган парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларга Осиё Кубогида омад тилаган.

«Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги «Roda Al Bustan» меҳмонхонасига жойлашишди», – дейилади хабарда.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоа БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказади.

Мавзуга оид