17:44 / 02.01.2019
6898

Хитой соҳили яқинида Тайванга қарашли юк кемаси чўкиб кетди

Фото: AP Photo / Bullit Marquez

Хитойнинг Чжэцзянь вилояти соҳили яқинида Тайванга қарашли юк кемаси чўкиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Paper нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг чўкиб кетиши сабаби номаълум. Воқеа юз берган пайтда унинг бортида 15 киши бўлган.

"Лондон" юк кемаси Тайвандаги Гаосюн портдан йўлга чиққан ва Тайчжоу шаҳрига яқин жойда чўкиб кетган.  

Ҳозирда беш киши қутқариб олинган бўлиб, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Top