16:08 / 03.01.2019
5944

Брюссель суди Uber’ни тақиқлаб қўйди

Фото: Geert Vanden Wijngaert / AP

Брюссел судининг қарорига биноан, Uber иши ноқонуний деб топилди. Бу ҳақда RTL Info хабар бермоқда. У ердан кўрсатишларича, икки бор - сентябрь ва декабрда - тегишли лицензияни олган ҳамда машинада такси белгисини ўрнатган ҳайдовчилар йўловчиларни ташиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида огоҳлантиришган.

Taxi Verts ташувчиси раҳбари Мишел Петрнинг RTL’га изоҳида айтилишича, Uber суд қарорларини ўзи билганича тушунган ва Бельгияда ишлашни давом эттирган. Брюссель судининг ҳозирги баёноти тақиқни аниқлаштиради.

Аввалроқ, Такси ҳайдовчилари федерацияси судга мурожаат қилганди. Унинг билдиришича, Uber BV (Америка компаниясининг маҳаллий ширкати) фақат воситачи эканини айтиб хато қилади. «Uber тарифларни белгилайди, ҳисобларни тақдим этади, ҳайдовчиларни танлайди. Бу воситачилик эмас, балки ташувларни амалга оширадиган компания», - дея маълум қилди Федерация адвокати Антуан Шоме RTBF телекомпаниясига.

Uber’нинг ўзи Бельгия қонунчилигини бузаётгани бўйича айбловларни рад этди. У ердан кўрсатилишича, улар такси хизмати эмас, балки фақат йўловчиларга ҳайдовчига эга автомобилларни ижарага беришади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилгани хабар берилганди.

Top