22:40 / 04.01.2019
8258

Бэйлнинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл тиббий кўрикдан ўтди.

Футболчи Примера доирасидаги «Вильярреал»га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олган эди. Шифокорлар хулосасига кўра, энди у икки ҳафта давомида майдонга тушолмайди. Натижада, «Реал Сосьедад» ва «Бетис»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Жорий мавсумда Бэйл «Реал» таркибида 23та ўйин ўтказиб, 10та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Top