Жаҳон | 08:25 / 04.01.2019
8207
1 дақиқада ўқилади

Coca-Cola 4,9 миллиард долларга қаҳвахоналар тармоғини сотиб олди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Coca-Cola компанияси Британиянинг Costa Coffee қаҳвахоналар тармоғини сотиб олди. Харид қиймати 4,9 млрд долларни ташкил қилган. 

“Бизга Costa салоҳияти ва Coca-Cola’нинг маркетинг тажрибаси ҳамда глобал қамрови бирлашиши эвазига катта имкониятлар очилмоқда”, деб айтган Coca-Cola бош директори Жеймс Квинси.

Харид ҳақида 2018 йил августида эълон қилинган. Компания умумий ҳисобда Costa’нинг 4 мингтага яқин қаҳвахонаси ва қаҳва донларини қовуриш ва дистрибуцияси билан шуғулланувчи корхоналарни олади.

Coca-Cola ушбу харид билан иссиқ ичимликлар бозорига чиқмоқчи. Компанияда таъкидланишича, битим Европа, Яқин Шарқ, Африка ва Осиёнинг 30 дан кўпроқ давлатида ушбу йўналишда фаолият олиб боришга имкон беради.     

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид