Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинчалик чекланади
“14 январь – Ватан ҳимоячилар куни” байрамига бағишлаб 2019 йил 5 январь куни Қуролли кучлар Академияси шахсий таркиби ўртасида “Ярим марафон” югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, марафон давомида 5 январь куни 15:00 дан 17:00 га қадар Мустақиллик кўчаси, Кичик ҳалқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Махтумқули кўчаси, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент чорраҳалари орқали Мустақиллик кўчаларида автомобиль ҳаракати бир муддатга чекланади.

«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026