Суд тадбиркор фаолиятига ноқонуний аралашган амалдорларга жазо тайинлади
Фарғона вилояти Қува туман маъмурий суди томонидан тадбиркор фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузган амалдорларга жазо тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қува туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси Абдумухтор Зокиров, Қува туман ветеринария бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Назаров ҳамда Қува туман статистика бўлими етакчи мутахассиси Ойбек Позилов белгиланган қонун талабларига зид равишда, яъни тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиб, ўзбошимчалик билан 2018 йил 28 ноябрь куни «Салоҳиддин имкони» чорвачалик фермер хўжалигининг фаолияти юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказишган.
Ушбу ҳолат юзасидан тадбиркор 12 декабр куни туман прокуратура бўлимига мурожаат қилгач, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари назорат текширув тадбири давомида шикоятда келтирилган ҳолатга ойдинлик киритган. Шунингдек, туман амалдорлари ҳуқуқбузарликда айблаган.
2018 йил 26 декабрь куни Фарғона вилояти Қува туман маъмурий суди ўз биносида мазкур ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ҳар учала амалдорнинг ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аломати мавжудлигини аниқлади. Уларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241(2)-моддаси билан ушбу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, ЭКИҲ 3 бараварида (608,190 сўм) жарима жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилганди.
Ҳужжатга кўра, давлат назоратини амалга оширишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;
тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолиятига аралашмаслик;
тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва унинг давлат томонидан назорат қилиниши билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик, унинг барвақт олдини олиш ва профилактикаси самарадорлигини оширишни таъминлаш.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди
Жамият | 19:41
-
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Жаҳон | 19:38
-
“Ўзметкомбинат” CDP халқаро баҳолаш тизимида икки поғона юқорилаб, “B” даражасига эришди
Ўзбекистон | 19:00
-
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57
Мавзуга оид

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

10:34 / 30.05.2025
Суд Ҳарвардга чет эллик талабаларни яна қабул қилишга рухсат берди

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025