Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
Фарғона вилоятида бир гуруҳ шахслар Soliq Mobile иловасидаги кэшбек тизимидан ноқонуний фойдаланиб, давлат бюджети маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Терговга қадар текширувда улар сохта электрон ҳисоб-фактуралар ва харид чекларини расмийлаштириш орқали 3,2 млрд сўм кэшбек маблағини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси маълум қилишича, фуқаролар М.Х., М.Х. ва К.И. ўзаро тил бириктириб, Telegram ижтимоий тармоғида турли номлардаги гуруҳлар ташкил этган. Улар мазкур гуруҳлар орқали 7 та МЧЖ номидан расмийлаштирилган харид чеклари учун кэшбек суммаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланган.
Текширувда аниқланишича, мазкур МЧЖ томонидан ҳеч қандай реал молиявий операциялар амалга оширилмаган бўлса-да, гўёки 3,3 трлн сўмлик маҳсулот ва хизматлар сотилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган. Шунингдек, савдодан тушган маблағлар онлайн назорат-касса машиналари орқали кирим қилингани ҳақида маълумотлар шакллантирилиб, харид чеклари тарқатилган.
Натижада 211 584 нафар фуқаро номига Soliq Mobile иловаси орқали 28,5 млрд сўм кэшбек ҳисобланган. Унинг 3,2 млрд сўми тўлаб берилган бўлиб, ушбу маблағлар бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани қайд этилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026