Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абэ Россия билан Куриль бўйича музокараларга "нуқта қўйишга" ваъда берди
Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия билан тинчлик шартномасини тузиш бўйича музокараларни якунлаш учун бор кучини сарфлашга ваъда берди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилди.
Абэ турмуш ўртоғи билан ўзи туғилиб-ўсган Нагато шаҳрига келди ва отасининг қабрини зиёрат қилди. Унинг сўзларига кўра, отаси ҳам Москва ва Токио ўртасидаги муносабатларни яхшилаш устида иш олиб борган. Синтаро Абэ 1982 йилдан 1986 йилгача мамлакат ташқи ишлар вазири бўлган.
"Аждодларим қабри олдида ўз хизмат бурчимни бажаришга қасамёд қилдим. Мен бу масалада илгари силжиш (Куриль ороллари бўйича музокаралар) ва унга нуқта қўйишга қасам ичдим", деди Абэ журналистларга.
Абэ ўтган йилнинг ноябрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган ва Куриль ороллари масаласида музокараларни тезлаштиришга келишиб олганди.
Мавзуга оид
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
19:23 / 02.10.2023
Японияда Абэ ўлими можаросига алоқадор диний фирқа тарқатиб юборилади
14:06 / 12.07.2022
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди
12:37 / 12.07.2022