Жаҳон | 22:59 / 07.01.2019
39485
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ҳарбийлар дронларга қарши антиқа қуролни синовдан ўтказишди (видео)

Америкалик ҳарбийлар кичик фуқаролик дронларига қарши курашга мўлжалланган ноодатий қуролни синовдан ўтказишди. Унга “пневмобазука” деб ном ҳам берилган, чунки ундан отиш учун баллондаги сиқилган ҳаво қўлланади.   

Гап 10 килограмм келувчи SkyWall100 замбараги ҳақида кетмоқда. Уни НАТО’нинг NNTEX-18C машғулотларида кўриш мумкин бўлган.  Квантико негизидаги замбаракдан америкалик денгиз аскарлари фойдаланган. 

Замбаракни ишлаб чиққан OpenWorks Engineering компаниясида таъкидланишича, қурол 100 метргача баландликдаги дронларни ушлай олади. 

Замбаракнинг тунги кўриш мосламаси билан жиҳозланган нишонга олгичи снаряд учиши траекториясини ҳисоблаб чиқа олади ва уни керакли нуқтада дронга қарши ишлашга дастурлай олади. “Пневмобазука”да турли ўқ-дориларни қўллаш мумкин: тўр ва парашютли снарядлар, ўқув снарядлари, мўлжалга электромагнит импульс билан таъсир кўрсата оладиган снарядлар. 

Мавзуга оид