14:56 / 07.01.2019
38002

Давлат божхона қўмитаси ишга таклиф этмоқда

Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига мувофиқ, Тошкент ҳудудидаги божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи «фронт-офис»га ишга таклиф этмоқда.

«Фронт-офис»га номзодлар танлов асосида танлаб олинади.

Танловдан ўтган номзодлар фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга қабул қилинади ҳамда уларга ишбай аснода иш ҳақи тўланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;

- божхона қонунчилигига оид билимларга ва уларни амалиётга қўллаш, шунингдек, ташкилий техникалар (компьютер, сканер, принтер

ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;

- юклатилган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлиши;

- божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан салбий асослар билан бўшатилмаган бўлиши керак.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1) фуқаролик паспорт нусхаси;

2) 086/у шаклдаги тиббий маълумотнома;

3) наркология ва руҳий-асаб касалликлари диспансерлари томонидан берилган маълумотнома;

4) охирги иш жойидан тавсифнома ҳамда маълумоти тўғрисида диплом.

Мурожаат учун манзиллар:

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси: Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 35, тел.: 71-120-76-76;

Тошкент вилояти божхона бошқармаси: Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 90-уй, тел.: 71-120-86-10;

“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, тел.: 71-120-86-30.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат божхона хизмати органларида «фронт-офис» фаолияти ташкил этилиши хабар берилганди.

Top