19:50 / 07.01.2019
24132

Фото: «Реал» янги футболчисини таништирди

«Реал» «Манчестер Сити»дан трансфер қилинган янги футболчиси Браим Диасни оммага таништирди. «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган тақдимотда журналистлар ва мухлислар иштирок этишди.

«Мен ўзим болаликдан орзу қилган клубга ўтдим.

«Сити»дан кетишга қарор қилганимда менда фақат 3та вариант бор эди: «Реал» Мадрид, «Реал» Мадрид ва «Реал» Мадрид», – деган Диас янги клубидаги илк интервьюсида.

Мадридликлар «Манчестер Сити» билан шартномаси якунига ярим йил вақт қолган испаниялик 19 ёшли футболчи трансфери учун 15 миллион евро тўлади. Шунингдек, бу қиймат қўшимча бонуслар эвазига яна 7,3 млн еврога ортиши мумкин.

Мадрид клубида Диас 21-рақамли футболкада ҳаракат қилади.

Диас «Малага» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013 йилда у «Манчестер Сити» академиясига ўтказилган, 2016 йилда инглизлар жамоасида дебют қилган. Лекин у жорий мавсумда Англия чемпионатида бирорта ўйинда иштирок этмади.

Top