Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди
2019 йил 2 январь куни Жанубий Кореянинг Ёнгнам шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Шарофиддин Чориев (1995 йилда туғилган) заводда ишлаётган чоғида бош мия жароҳатидан вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси маълумотига асосланган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТИВ хабарида айтилишича, Шарофиддин Чориев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи миграция масалалари бўйича агентлиги орқали Корея Республикасига кетган ва кемасозлик билан шуғулланувчи DHMC заводига ишга жойлашганди.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, қурилаётган кема корпусининг орқа қисмига пайвандланган 200 килограмлик металл тўсин тушиб кетган ва ишчининг бошига урилган.
«Айни вақтда суд-тиббий экспертизаси бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон элчихонаси марҳумнинг жасадини ватанига жўнатиш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришда кўмаклашди», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
20:00 / 05.06.2026
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
11:09 / 02.06.2026