Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда янги қиролнинг сайланиши санаси эълон қилинди
Малайзия ҳукмдорлари (валиаҳд султонлар) кенгаши 24 январда янги қиролни сайлайди. Бу ҳақда Bernama ахборот агентлиги маълум қилди.
Сайловлар санаси ҳукмдорлар муҳри сақловчиси Тан Шри Саъд Даниал Аҳмад томонидан эълон қилинган. Унинг айтишича, бу қарор кенгашнинг 7 январдаги учрашувида қабул қилинган.
Кенгаш янги қиролнинг тахтга ўтказилиши маросими санасини ҳам тасдиқлаган. Бу маросим 31 январга белгиланган.
6 январда Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Унинг бундай қилиши сабаби ошкор қилинмаган. У 2016 йил апрелда 5 йилга қирол этиб сайланган.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 49 ёшда бўлган Муҳаммад V 2018 йилнинг ноябрида россиялик 25 ёшли модель, “Мисс Москва-2015” танлови ғолиби Оксана Воеводинага уйлангани шов-шув бўлиб кетганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026