Ўзбекистон | 17:10 / 07.01.2019
36649
2 дақиқада ўқилади

Электр таъминотидаги узилишлар фақат водийда эмас — Сурхондарёликлар ҳам қишни соғинмайди

Kun.uz таҳририяти Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида қишнинг совуқ тунларини одамлар қандай ўтказаётганига доир «Қишлоқда бир тун» лойиҳаси ўтказмоқда. 

Бу сафар Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, «Озод» маҳалласи, Айриғаза қишлоғида Турди ака хонадонида бир кеча меҳмон бўлдик. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Шўрчиликларга кўра, туманда электр таъминоти бир кунда бир неча бор узилмоқда. Бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик.

Турди ака «қишда, хоналаримиз бироз совуқ, свет тез-тез ўчиб турибди», дея бироз хижолат тортиб, камерамиз чироғида мен учун инновацион печкадаги «ўтин»га ўт қалади. 

Самарқанддан келтирилган печкага ёғоч қириндилари ва қипиғини зич қилиб жойланса, 4 соатлар мобайнида хонани иссиқ сақлаш мумкин. 

Ҳам арзон, ҳам газ-кўмирга қараганда хавфсизроқ. Бир қоп қипиқ 8 минг сўм – 4-5 кунга етади. 

Сиз уйни иситишда нимадан фойдаланасиз: газ, кўмир ёки ўтиндан?

Мавзуга оид