Жаҳон | 16:07 / 07.01.2019
17176
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШга протест билдирди

Фото: CC BY-SA 2.0 / U.S. Navy

Хитой томони Американинг McCampbell эсминеци Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли ороллар ёнидан ўтгани муносабати билан АҚШ раҳбариятига протест билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Биз шу муносабат билан Америка томонига тақдимнома киритдик», - дея айтиб ўтди ХХР ТИВ расмий вакили Лу Кан.

Унинг сўзларига кўра, Хитой Вашингтонни бундан кейинги провокацион ҳаракатлардан тийилишга чақиради.

Аввалроқ, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эсминеци Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли ороллар ёнидан ўтгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал АҚШ десант кемасининг Қора денгизга кириши видеога олинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид