Жамият | 14:44 / 08.01.2019
9803
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада тезкор тадбирлар: қарийб 15 кг марихуана далилий ашё сифатида олинди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2019 йил 6 январь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тадбирлар натижасида “Қўшқўноқ” МФЙда яшовчи Т.А.нинг уйидан жами 14 кг 841 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид