Жаҳон | 13:39 / 08.01.2019
28124
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Россия элчисининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан суд бошланди

Фото: EPA

Анқаранинг алоҳида оғир жиноятлар бўйича иккинчи суди Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилиши бўйича иш юзасидан илк эшитувни бошлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Айбланувчилар курсисида 18 киши бор, улардан тўрт нафари Туркиянинг турли минтақаларидаги қамоқхоналардан жонли трансляция орқали иштирок этмоқда.

Суд жараёни Адлия саройи залида бўлиб ўтяпти.

Аввалроқ, Туркияда элчи Карловнинг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан тергов якунлаганлиги хабар қилинганди.

Андрей Карлов 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотокўргазма очилишида отиб ўлдирилди.

Ҳужум полиция ходими, тадбирда элчини қўриқлаш билан шуғулланган Мавлуд Олтинтош томонидан содир этилди. У кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан отишмада йўқ қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид