Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори лойиҳаси: халқ таълими тизимидаги ОАВ роли оширилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги «Бошланғич таълим» журнали таҳририяти» Давлат корхонаси, «Тил ва адабиёт таълими», «Преподавание языка и литературы», «Lаnguage and literature teaching» журналлари таҳририяти» Давлат корхонаси, «Халқ таълими» журнали таҳририяти» Давлат корхонаси, «Маърифат» ва «Учитель Узбекистана» газеталари таҳририяти» Давлат корхонаси, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, «Класс» газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, «Ғунча» журнали таҳририяти Давлат корхонаси ва «Гулхан» журнали таҳририяти Давлат корхонаси базасида ягона юридик шахс шаклида «Халқ таълими нашриётлари» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
«Халқ таълими нашриётлари» ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
давлат корхоналари корпоратив бошқарувининг замонавий тамойиллари асосида, шу жумладан, самарали менежмент ва маркетинг тизимларини жорий этиш орқали ўз фаолиятини ташкил этиш;
молиявий ресурсларни бирлаштириш эвазига Таҳририятларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, уларни янада ривожлантиришга йўналтирилган бошқа лойиҳаларини молиялаштириш;
жойларда ўз нашрларига обуна қилиш ишларини ташкил этиш;
Таҳририятлар ходимларини моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш, соҳага малакали, замонавий фикрлашга эга бўлган, нашрлар ўқувчилари учун долзарб материалларни доимий равишда таъминлай оладиган кадрларни жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;
ўз нашрларида чоп этиладиган материалларнинг мазмуни ва сифатини яхшилаш ҳамда интернет тизимида фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Белгилаб қўйилишича:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Халқ таълими нашриётлари» ДУКнинг ягона муассиси ҳисобланади;
Таҳририятларнинг барча актив ва пассивлари янгидан ташкил этилаётган «Халқ таълими нашриётлари» ДУКга ўтказилади;
«Халқ таълими нашриётлари» ДУК Таҳририятларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
«Халқ таълими нашриётлари» ДУК таркибига кирувчи таҳририятлар ўз нашрларида чоп этиладиган материаллар мавзусини ва мазмунини тегишли таҳрир ҳайъатлари билан келишилган йиллик ижодий режаларига мувофиқ мустақил белгилайдилар ҳамда уларнинг ижодий фаолиятига бошқа шахслар аралашувига йўл қўйилмайди;
«Халқ таълими нашриётлари» ДУК ишчи ва ходимлари сони, уларга иш ҳақи, муаллифларга қалам ҳақи миқдорларини ўзининг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб белгилайди.
«Халқ таълими нашриётлари» ДУК фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
фаолият йўналиши бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган даромадлар;
ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз ёрдамлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
«Халқ таълими нашриётлари» ДУК ходимларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ходимлари учун ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга туришлари, уй-жой учун ипотека кредитлари олиш имконияти яратилади.
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир давлат умумтаълим муассасасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосарига «Мактаб матбуот котиби» вазифаси юклатилиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
«Мактаб матбуот котиблари» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси билан ҳамкорликда мактабларнинг фаолиятини интернет сайтларида ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида доимий ёритиб бориш, халқ таълими тизимида бўлаётган ислоҳотлар, ютуқлар ва муаммолар тўғрисида материаллар жойлаш, халқ таълими тизимидаги нашрларнинг педагогик фаолият учун заруратини педагогларга тушунтириш, долзарб мавзудаги материаллар муҳокамасини ташкил этиш ва бошқа вазифаларни амалга оширадилар;
умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан, умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши тавсиясига кўра, «Мактаб матбуот котиби» вазифасини самарали ва сифатли бажаргани учун маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосарига ойлик базавий тариф ставкасига нисбатан 30 фоизгача миқдорда устамалар белгилаши мумкин.
Мавзуга оид
13:42 / 16.03.2026
Исроил ракета тўсувчи воситалар танқислиги ҳақидаги хабарларни рад этди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
12:18 / 11.03.2026
Вадефул: Эрондаги хаос ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмаслиги керак
14:52 / 28.02.2026