Жаҳон | 15:18 / 09.01.2019
9815
2 дақиқада ўқилади

Кремль: Россия «дипломатик ўйинда» одамлардан пиёда сифатида фойдаланмайди

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШда ҳибсга олинган россиялик Мария Бутинани Россияда ушланган америкалик Пол Уиланга алмашиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, бундай баёнотларни эшитмаган. Песковнинг қўшимча қилишича, Москва «дипломатик ўйинда» одамлардан пиёда сифатида фойдаланмайди.

«Россияда жосуслик фаолиятида шубҳа қилинган шахсларга нисбатан аксилразведка фаолияти олиб борилмоқда, бу - ҳа, мунтазам равишда амалга ошириляпти», - деди Песков.

Шунингдек, Кремль вакилининг қайд этишича, Пол Уилан нега қўлга олингани бўйича сабабларни аниқ билмайди.

«Эҳтимол, сабаблар бўйича ҳам ҳеч нарса айта олмайман, бизнинг махсус хизматлар баёнот берди, у ерда сабаблар батафсил айтилган, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ҳам чиқди», - дея хулоса қилади Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада жосусликда гумонланиб қўлга олинган америкалик Пол Уилан Бирлашган Қироллик фуқароси эканлиги маълум бўлганди. 

Мавзуга оид