Жаҳон | 15:17 / 09.01.2019
14058
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг миллатга мурожаати муваффақиятсизликка учрагани айтилди

Фото: Andrew Harrer/Bloomberg

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Мексика билан чегарадаги вазият бўйича миллатга мурожаати америкаликлар жамоатчилик фикрига деярли таъсир қилмади, деб ёзмоқда Bloomberg шарҳловчиси Жонатан Бернштейн.

Бундан ташқари, Трамп нутқ билан самарали чиқиш қила олмади ва, умуман олганда, телесуфлёрдан ўқиш амалиётига ҳеч қачон эга бўлмаган, дейилади материалда.

Боз устига, жамоатчилик сўровлари натижалари бўйича Мексика билан чегарада девор қуриш ғояси машҳурлиги президентнинг ўзига қараганда ҳам камдир, дея қўшимча қилади агентлик.

АҚШ президентининг Мексика билан чегарадаги вазият бўйича прайм-таймдаги нутқи ҳеч қандай самара бермайди, дея таъкидлайди агентлик. Миллатга мурожаат охирида Трамп нутқни тугатишга ўзини мажбурлаётгандек бўлиб туюлди, у ўзига ҳатто қизиқ ҳам бўлмаган, деб ёзади Бернштейн.

Шу билан бирга, АҚШда ҳукумат ишининг қисман тўхташи давом этмоқда, Трампни маъқуллаш рейтинглари пасайиб бормоқда, Америка президентининг миллатга мурожаатидан кейин эса ҳеч нарса ўзгаргани йўқ ва «президентни қутқариши ҳамда бунга якун ясаши мумкин бўлган» ҳеч нарса рўй бермади, дея хулоса қилади муаллиф.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ демократлар етакчилари Трампга чақириқ билан чиқишганди.

Мавзуга оид