Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла ЖСТга АҚШ устидан шикоят қилди
Фото: AFP 2018 / Fabrice Coffrini
Венесуэла Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) АҚШнинг савдодаги чеклов ҳаракатлари бўйича шикоят билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, Каракас Вашингтонни Венесуэлани «иқтисодий жиҳатдан изоляция қилишга» уринишда айблади.
Таъкидланишича, Венесуэла ҳукумати АҚШнинг савдодаги ҳаракатлари Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимга ҳамда ЖСТнинг Хизматлар савдоси бўйича Бош шартномасига зид келишини билдирмоқда.
Шу билан бирга, Каракас Вашингтон билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақида сўраган.
Аввалроқ, АҚШ Венесуэлага қарши санкцияларни кенгайтиргани хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Венесуэла Россия учун стратегик ғалабага айлангани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:14 / 27.12.2025
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
14:06 / 27.12.2025
ОАВ: АҚШ ишчилар синфи орасида Трамп рейтинги рекорд даражада тушиб кетди
10:25 / 27.12.2025
Москва: Киев АҚШ режаси бўйича музокараларни тўсяпти
08:25 / 27.12.2025