Diplomat Magazine: Ўзбекистон хорижий инвестициялар ва туризм учун очиқ
Diplomat Magazine нашрида Ўзбекистон инвестициялар учун очилаётгани ҳақидаги мақола чоп этилди. Жумладан, унда 19-20 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган I Халқаро инвестицион форум ҳақида сўз юритилиб, мамлакатда туризм соҳасига инвестициялар жалб қилиш масаласига эътибор қаратилган.
Нашрнинг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловнинг сўзларига асосланиб ёзишича, Ўзбекистон 2019 йилда сайёҳлар сонини икки бараварга ошириши кутилмоқда. Манбада Ўзбекистон Осиё жавоҳири экани таъкидланган.
Унда Ўзбекистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб 500 дан зиёд туристик лойиҳа ҳақида эълон қилгани, бу лойиҳалардан меҳмонхоналар, ресторанлар, кўнгилочар масканлар, мавзуий парклар, спорт марказлари, хусусий шифохоналар ва бошқаларни ўз ичига олгани, ҳукумат хорижий сармоядорларга ер участкаси ва имтиёзлар тақдим этаётгани маълум қилинган.
"Давлат инвесторларга қулай имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этмоқда. Улар зарур жойда сув, электр ва газ таъминоти билан таъминланади", - дейилади манбада.
Манбада туризмни ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати олдидаги асосий устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидланган. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатни дунё учун очмоқда, дейилади унда.
Нашр мухбирларининг 2018 йилнинг ноябрида Самарқанд бозорида ўтказган сўровномасига кўра, маҳаллий аҳоли Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари бўлганидан кейин унинг ташаббусидаги ислоҳотлар натижасида турмуш яхшиланганини эътироф этган.
Diplomat Magazine Ўзбекистон сайёҳлар ва инвесторларга энг аввало хавфсизлик тақдим этаётгани, ўзбек халқи сайёҳларга ёрдам кўрсатиш борасида жуда меҳмондўст экани қайд этилган.
Шунингдек, экспорт маҳсулотлари, ҳамёнбоп жамоатчилик транспорти, самарали хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ва сиёсий барқарорлик Ўзбекистоннинг устувор жиҳатлари қаторида санаб ўтилган.
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимовнинг Diplomat Magazine нашрига берган интервьюсида таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистон ЯИМ 5,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 5,4 фоизга етиши кутилмоқда. Инфляция ўтган йили 16-17 фоиз бўлган бўлса, 2019 йилда - 13,5-15,5 фоиз, 2020 йилда эса 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Сўнгги икки йилда Ўзбекистон 17 миллиард долларлик 182 инвестицион лойиҳани амалга оширишга доир шартнома имзолаган.
Интервьюда Ўзбекистон 2030 йилга бориб Глобал инновация индексининг топ-50 рўйхатига киришни режалаштираётгани қайд этилган.
Хорижий инвестициялар жалб қилинаётган асосий соҳалар сифатида нефть ва газ, тўқимачилик, фармацевтика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш, қурилиш материаллари, электротехника материаллари, кимё саноати, туризм ва бошқалар келтирилган.
Интервьюда Ўзбекистон вакили мамлакат туризмни жадал ривожлантириш, ҳудудлар туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ишчи ўринлари яратиш, янги миллий туристик маҳсулотларни шакллантиришда мақсадли ишларни давом эттириши ҳақида маълум қилган.
"Инфляция даражасини пасайтириш, фаол тадбиркорликларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва инвесторлар учун кенг шароитлар яратишга доир ишларни давом эттирамиз", - дейди Дилёр Ҳакимов.
Шунингдек, у Ўзбекистондаги солиқ ислоҳотлари ва Ҳаракатлар стратегияси йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритган.
Бундан аввал Kun.uz'да The New York Times Ўзбекистонни 2019 йилда саёҳат қилиш керак бўлган йўналишлар рўйхатига қўшгани ҳақидаги мақола тақдим этилди.
Мавзуга оид
16:33 / 04.12.2024
Қашқадарё картошка, мева, парранда гўшти ва тухум бўйича ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтади
19:14 / 03.12.2024
Фарғонада 1 минг 210 гектарда саноат зоналари ташкил этилиши мумкин
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
17:50 / 29.11.2024