22:32 / 11.01.2019
26079

Соҳиб Саифназаров вазир ўринбосари бўлди

Фото: UzDaily.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Соҳиб Исмоилович Саифназаров Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Соҳиб Саифназаров 2017 йилнинг август ойидан шу кунгача Ташқи савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. У муқаддам «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бундан олдинроқ, Равшан Ғуломов Иқтисодиёт ва саноат вазири  Ботир Хўжаевга биринчи ўринбосар этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Top