Ўзбекистон | 13:47 / 26.05.2022
12257
2 дақиқада ўқилади

Жамшид Қўчқоров — камбағаллик даражаси 5 йил ичида қандай қилиб 2 баробарга камайтирилиши ҳақида

Бухорода Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бошланди.

Бугун, 26 май Бухоро шаҳрида камбағалликни қисқартириш мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади. Расмийларга кўра, анжуманда 250 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий иқтисодчилар, ҳамкор давлат ва халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этмоқда.

Очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг форум иштирокчиларига мурожаатини президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломов ўқиб эшиттирди. / Фото: Kun.uz

Очилиш тадбирида бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда 2026 йилгача камбағалликни 2 баробарга қисқартириш учун кўриладиган чораларни санаб ўтди:

  • хусусий секторни, жумладан кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши учун зарур шароитларни таъминлаш ва шу орқали барқарор иш жойларини яратиш;
  • инсон капиталини ривожлантириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • энергия ресурслари нархларини либераллаштириш ва самарасиз субсидиялар ҳажмини камайтириш ҳисобига ижтимоий лойиҳаларга йўналтириладиган давлат ресурслари миқдорини кўпайтириш; мазкур жараёнда, асосий эътиборни, кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилишга қаратиш;
  • давлат корхоналарини трансформация қилиш, хусусийлаштиришни жадаллаштириш, мазкур жараёнда рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаб бориш;
  • қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш, бунда энг аввало ер ислоҳотларини чуқурлаштириш;
  • яшил ва рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш.
Фото: Kun.uz

Форум доирасидаги тадбирлар эртага, 27 май куни ҳам давом этади.

Мавзуга оид