Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Суриядан қўшинлар олиб чиқилишига изоҳ берди
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео америкалик ҳарбийлар Суриядан олиб чиқилиши мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлар ўтказиш имкониятларига таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.
У АҚШнинг мақсади - эронлик ҳарбийлар Сурияни бутунлай тарк этишига эришиш эканини таъкидлаб ўтган.
«Бу асосий мақсадимиз. Бу бизнинг миссиямиз. Биз турли методлардан фойдаланамиз. Бир неча минг ҳарбий Сурияни тарк этиши - тактик ўзгариш ҳисобланади. Бу бизнинг зарур ҳарбий ҳаракатларимиз моҳиятини ўзгартирмайди», деган Помпео Абу-Дабида журналистлар билан мулоқот чоғида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ «Эрон ўзини нормал давлатдек тутиши»ни истайди.
Трамп 2018 йилнинг декабрь ойи охирида Сурияда ИШИД устидан тўлиқ ғалабага эришилганини эълон қилган ва террорчиларга қарши курашиш америкалик ҳарбийларнинг бу мамлакат ҳудудида бўлиб туришининг ягона сабаби экани ҳақида айтганди. Кейинроқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқиши, аммо ИШИД устидан ғалаба коалиция фаолияти тўхташини англатмаслигини айтиб ўтди. 11 январь куни Fox News телеканалида Америка Суриядан ҳарбий техникаларини олиб чиққанини, аммо ҳарбийларнинг ўзи ҳудудда қолаётгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026