Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония электрон уруш самолётлари яратишга қарор қилди
Япония ҳукумати рақибнинг алоқа тизимлари ва радарларини ишдан чиқариш учун мўлжалланган электрон уруш ҳужумкор самолётлари яратишга қарор қилди. Бу ҳақда Yomiuri нашри расмий манбаларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.
Маълумотларга кўра, бундай қурилмалар билан мамлакат ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари қуролланган транспорт ва патрул самолётларини жиҳозлаш кўзда тутилган. Бундай самолётлар Япония армиясида тахминан 2027 йилда пайдо бўлади.
Таъкидланишича, айни вақтда Японияда бундай воситалар мавжуд, бироқ улар пассив мудофаа характерига эга. Ушбу ҳолатда эса гап ҳужумкор самолётлар яратиш ҳақида кетмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026