Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олинган
Фото: KUN.UZ
Турли нашрлар томонидан тарқатилган хабарларга кўра, Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, ушланганлар қўлида жабр кўрганлардан 150 нафарга яқини ҳозирда расман шикоят қилган.
Kun.uz ушбу ҳолатга ойдинлик киритишни сўраб, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмоновага мурожаат қилди.
«Ҳозирда айрим ИИБ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - деди Бош прокуратура расмий вакили.
Унинг сўзларига кўра, Андижон вилояти ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг айрим ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг 206- (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234- (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) моддалари билан 2018 йил 19 декабрь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси юритувида.
«Бу иш юзасидан қонунийлик таъминланади», - дейди Сурайё Раҳмонова.
Мавзуга оид
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
08:25 / 11.12.2025
Андижонда 3 килограммга яқин «гашиш» билан қўлга тушган жиноий гуруҳ фош этилди
21:59 / 09.12.2025
Андижонда 4 миллиард сўмга яқин гиёҳвандлик воситалари аниқланди
16:28 / 02.12.2025