Жаҳон | 19:28 / 15.01.2019
30886
2 дақиқада ўқилади

Ойда илк ўсимлик ўсиб чиқди

Фото: China National Space /Xinhua News

Хитойнинг Ойнинг орқа томонига қўнган “Чанъэ 4” зонди бортида Lunar Micro Ecosystem мини-биосфераси яратиш бўйича тажриба доирасида пахта уруғларидан бири ниш урди. Шу тариқа Ернинг табиий йўлдошида Ой гравитацияси шароитида ўсиб чиққан тарихдаги илк ва ягона ўсимлик пайдо бўлди. 

Lunar Micro Ecosystem ўзидан узунлиги 18 сантиметр ва диаметри 16 сантиметр бўлган цилиндрни акс эттириб, унинг ичида пахта, рапс, картошка ва биологик тадқиқотлар учун модел организм сифатида қўлланувчи Arabidopsis thaliana деб номланувчи ўсимлик бор. Бундан ташқари, контейнерга ҳашоратлар тухумлари жойлаштирилган. Улар очиб чиққандан кейин нафас олиб, ўсимликлар учун керак бўладиган карбонат ангидрид ишлаб чиқариши кутилмоқда. Олимларнинг ғоясига кўра, бунда сайёрамиздаги шароитларга ўхшаш, бироқ паст даражадаги гравитация шароитидаги ёпиқ мини-биосфера шаклланиши керак. 

Тирик организмларнинг пайдо бўлиши ва ўсиши ортидан кузатувчи мини-камера олган суратда пахта уруғларидан фақат биттаси ниш урганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид