Ўзбекистон | 14:21 / 16.01.2019
68565
2 дақиқада ўқилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи тайинланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Дилшод Фахриевич Раҳимов Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимини эгаллаган. Шу муносабат билан у Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Дилшод Раҳимов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментда бошлаб, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 августдаги фармонига асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи президент томонидан лавозимга тайинланиши белгилангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид