Мўйноқ инновациялар, технологиялар ва инвестициялар марказига айлантирилади

Қорақалпоғистон Републикасининг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Мўйноқ тумани инновациялар, технологиялар ва инвестициялар марказига айлантиришни назарда тутувчи,барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказлари, “селфи объект”лари, оптик толали Интернет тармоғи, IP-телевидениега эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилади.
Қарор билан 2019–2021 йилларда Мўйноқ туманини жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастур, шунингдек саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар туманда давлат рўйхатидан ўтиб фаолият юритаётган тадбиркорлар қуйидагилардан озод этилади:
• ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларидан;
• четдан келтириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан;
• четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан.
Шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга олиб кирилаётган транспорт воситаларидан бож тўловларини тўламасдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича тайёрланган реклама маҳсулотларини Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда намойиш этиш бепул амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, туман ҳокимига 2022 йил 1 январгача аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини 50 йил муддатга “ноль” харид қийматида сотиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Қарор билан тасдиқланган дастурга кўра, 2019–2020 йилларда жами 160 ўринли 3 та мактабгача таълим муассасаси, 200 ўринли 8 та оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш, 315 ўқувчига мўлжалланган ва дастурлашни чуқур ўргатишга ихтисослашган инновацион мактаб, камида 2 минг ўринли амфитеатр, янги 42 та кўп квартирали уйлар қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида жами 75 та истиқболли инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Панамада энергия таъминоти блэкаутдан сўнг тикланди
Жаҳон | 13:18
-
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори – Сенат
Ўзбекистон | 13:14
-
Испания Ўзбекистонда йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказади
Иқтисодиёт | 13:13
-
Уиткофф Трамп Путин билан телефонда гаплашмоқчи эканини маълум қилди
Жаҳон | 13:10
Мавзуга оид

17:34 / 02.12.2024
Сунъий идрок тадқиқот натижаларини одамлардан яхшироқ башорат қилмоқда

20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди

20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди

10:30 / 17.09.2024