Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли соғлиқни сақлаш маркази инновацион лойиҳаларини тақдим этди
"Янги технологиялар билан болаларда 90 фоизгача кўрлик ҳолатларининг олдини олиш мумкин бўлади. Бу — минглаб оилаларда умид туғилади, деганидир!" - дейди президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Шу кунгача DMED ягона тизимига 33 миллион фуқаронинг электрон тиббий карталари киритиб бўлинган ва бу шифокорларнинг ишини енгиллаштириб, беморлар билан мулоқотга кўпроқ вақт ажратиш имконини бермоқда.


Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, қайси шифокорнинг қай даражада бандлиги ва тиббий жиҳозлар ҳолатини реал вақт режимида кўрсатиб турадиган, шу йўл билан ресурсларни самарали тақсимлашга кўмаклашадиган ситуацион марказ ҳам ташкил этилди.

"Юртимизда етти йилдан буён фаолият олиб бораётган «Кўнгил кўзи» лойиҳаси сунъий интеллект ёрдамида янги босқичга кўтарилгани мени айниқса қувонтирди. Эндиликда муддатидан олдин туғилган чақалоқларда ҳаётининг илк кунлариданоқ ретинопатияни аниқлаш мумкин. Бу эса минглаб гўдакларнинг кўриш қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради! Янги технологиялар билан болаларда 90 фоизгача кўрлик ҳолатларининг олдини олиш мумкин бўлади. Бу — минглаб оилаларда умид туғилади, деганидир!" - дейди президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.
Шунингдек, инсулт ва кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш технологиялари ҳамда бошқа кўплаб янгиликлар тақдим этилди. Шубҳасиз, сунъий интеллект профессионал шифокорларнинг ўрнини босолмайди, аммо уларнинг ишончли ёрдамчисига айланиб, мутахассисларнинг вақти ва кучини тежашга хизмат қилади.


"Рақамли соғлиқни сақлаш марказига тилагим битта — миллат саломатлигини асрашга ёрдам берадиган ушбу лойиҳалар муваффақиятли амалга ошиб, халқ учун манфаатли бўлсин! Сизга ташаккур билдираман!" - дейилади Саида Мирзиёеванинг постида.
Мавзуга оид
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
18:18 / 18.05.2026
Ўзбекистон глобал капитал бозори учун янада очиқ ва ишончли ҳамкорга айланди - Саида Мирзиёева
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026