Жаҳон | 20:57 / 17.01.2019
12367
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада вертолёт сиҳатгоҳ ҳудудига қулади 

Фото: Tengrinews

Олмаотада вертолёт сиҳатгоҳ ҳудудига қулади. Воқеа Науризбай туманидаги микротуманда соат 16.05да юз берган. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

“Алатау” сиҳатгоҳининг очиқ ҳудудига Sky Service авиакомпаниясининг Eurocopter-130 маркасидаги хусусий вертолёти қулади”, деб маълум қилинган фавқулодда вазиятлар қўмитасида.

Фото: Tengrinews

Вертолётда 1968 йилда туғилган учувчи бўлган. У тез ёрдам ходимлари келгунча вафот этган. Вертолёт Боралдай – Катта Олмаота кўли йўналиши бўйича учаётган бўлган.

Фото: Tengrinews

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Ушбу ҳалокат юзасидан тергов бошланган. 

Eurocopter-130 бир моторли енгил вертолёт бўлиб, Франциянинг Eurocopter компанияси томонидан 1999 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Қулаган вертолёт 2017 йилда ишлаб чиқарилган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид