Жаҳон | 16:50 / 17.01.2019
18260
1 дақиқада ўқилади

Россия Белоруссияни юзлаб миллион доллар зарар келтираётганликда айблади

Фото: Александр Щербак/ТАСС

 Россия Беларус ҳукуматини учинчи мамлакатларнинг санкцияга тушган маҳсулотларини Беларус маҳсулотлари кўринишида реэкспорт қилишда айблади. Россиянинг Минскдаги элчиси Михаил Бабичнинг таъкидлашича, бу ҳаракат оқибатида Москва мунтазам равишда юзлаб миллион доллар йўқотмоқда, деб ёзади «Интерфакс».

«Россия учинчи мамлакатларнинг санкцияга тушган маҳсулотларини Беларус маҳсулотлари кўринишида етказилаётганлиги натижасида юзлаб миллион доллар йўқотишда давом этмоқда», — деган элчи.

Элчининг сўзларига кўра, Россия Беларусга қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, акциз ва божхона ўзгаришлари, қонунбузарларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш борасида ёрдамлашишга тайёр. Аммо агарда Беларус томони қўллаб-қувватламайдиган бўлса, барча чоралар самарасиз бўлади.

«Ҳамкасбларимиз бизни бу борада қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз ва 2019 йилда бу муаммони ҳал қилиш бўйича сезиларли ҳаракат қилишимиз лозим», деган у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид