Ўзбекистон | 08:14 / 18.01.2019
6394
2 дақиқада ўқилади

Бош вазир энди ҳар ойда инвесторлар билан учрашади

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси президенти “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ҳужжат билан Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар, айниқса, хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш учун шахсан масъул ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси мансабдор шахслари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари мамлакат ҳудудларига бириктирилди.

Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан ҳар чоракда Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисида ҳисоботлар эшитилади, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритилади, Давлат дастуридаги тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилади.

Ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг боришини муҳокама қилиш, инвесторлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этишни таъминлаш мақсадида инвесторлар билан шахсан учрашувларни, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш амалиёти жорий этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид