Ўзбекистон | 18:53 / 18.01.2019
27086
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ тизимида янги лавозим тайинлови рўй берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Мавлонов ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид