Жаҳон | 15:18 / 18.01.2019
13828
1 дақиқада ўқилади

КХДР АҚШга талаб қўяди

Фото: EPA

КХДР Меҳнат партияси МҚнинг ягона фронт бўлими мудири Ким Ён Чхоль АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан режалаштирилаётган музокаралар давомида тинч битимни имзолаш бўйича талаб қўяди. Бу ҳақда Munhwa Ilbo манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Ким Ён Чхоль Помпеони тинчлик битимини имзолаш ҳамда Шимолий Кореядан санкцияларни бекор қилишга чақирмоқчи.

Қайд этилишича, КХДР АҚШдан Йонбендаги ядровий объектлар бузилиши эвазига шундай қадамлар қўйишни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Трампга мактуб юборгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид