Фан-техника | 10:14 / 19.01.2019
7148
1 дақиқада ўқилади
Дуровнинг криптовалютаси Давос форумида тақдим этилиши мумкин
Келгуси ҳафтада Павел Дуровнинг TON (Telegram Open Network) деб номланган криптовалюта лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтиши мумкин. Тақдимот Давосдаги жаҳон иқтисодий форумида ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди "Дуров коди" нашри.
Нашрнинг хабар беришича, тадбиркор мазкур форумда тақдимот ўтказиш орқали TON лойиҳасига эътиборни кўпроқ жалб этишни мўлжаллаган.
Аноним манбаларнинг маълум қилишича, лойиҳанинг синов талқини айрим инвесторларга берилган бўлиши мумкин, якуний талқини эса йилнинг иккинчи ярмида чиқади.
17 январь куни Дуров ўзининг Telegram каналида 2018 йил лойиҳа учун мураккаб, лекин муваффақиятли бўлганини ёзганди.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
12:10 / 20.10.2024