Ўзбекистон | 11:45 / 19.01.2019
22808
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ҳиндистонга уран сотадиган бўлди​

Фото: PIB India

Ҳиндистон атом реакторларини қувватлантириш мақсадида уран ресурсига бой Марказий Осиё давлатидан хом-ашёни сотиб олишга қарор қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Гужоротга ташрифи давомида савдо шартномаси имзоланган. Қозоғистондан сўнг, Ўзбекистон уран хом-ашёсини Ҳиндистонга етказиб берувчи иккинчи Марказий Осиё давлатига айланди. 

2016 йилдан Ўзбекистон Президенти лавозимига киришган Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга уран етказиб бериш бўйича музокараларни 2017 йилда бошлаганди. 2018 йил октябрдан буён иккинчи марта учрашаётган давлат раҳбарлари, ваниҳоят, савдо шартномасини имзолади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон уранни экспорт қилувчилар давлатлар рўйхатида еттинчи поғонада эътироф этилади. 1974 йили Похран атом тажрибасидан сўнг, Ғарб давлатлари Ҳиндистонга уран хариди бўйича санкция қўйганда, мамлакатдаги атом реакторлари тўлиқ қувват билан ишламай қолганди. Айни пайтда жанубий мамлакат стратегик мақсадларини амалга ошириш учун хом-ашё захирасини тўпламоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид