Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида MAGATE назоратидаги паст бойитилган уран банки жойлашган. Ушбу захира агентликка аъзо давлатлар учун фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш мақсадида ташкил этилган. Айнан мазкур инфратузилма Эрон уранини хавфсиз сақлаш учун мос жой бўлиши мумкин.
Эроннинг Натанз, Фордо ва Исфаҳон ядровий объектлари ҳудудида 60 фоизгача бойитилган 440 кг уран бўлиши мумкин. Қозоғистон мазкур уран захираларини қабул қилиш бўйича таклиф билан чиққан. Бу ҳақда MAGATE раҳбари Рафаэл Гросси Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида MAGATE назоратидаги паст бойитилган уран банки жойлашган. Ушбу захира агентликка аъзо давлатлар учун фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш мақсадида ташкил этилган.
Гроссининг фикрича, айнан шу инфратузилма Эрон уранини хавфсиз сақлаш учун мос жой бўлиши мумкин. У бундай вариант АҚШ ва Эрон учун ҳам мақбул бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. MAGATE раҳбари ўтган ҳафта Қозоғистон раҳбарияти билан бўлган учрашувида бу масала муҳокама қилинганини ҳам таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026