Ўзбекистон | 00:09 / 20.01.2019
15146
2 дақиқада ўқилади

Айрим вилоятларда секторлар фаолияти кўнгилдагидай ташкил этилмаган

19 январь куни Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

З. Низомиддинов йиғилиш кун тартибидан ўрин олган Давлат раҳбарининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг ижроси масалаларини таҳлил қилиш мобайнида бир қатор вилоятлардаги секторлар фаолиятини танқид остига олди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.

Президент Админстрацияси раҳбари ўз маърузасида, “Баъзи ҳудудларда мавжуд муаммоларни йўл харитасига киритиб, вилоят, республика даражасида ҳал этиш масалалари тўлиқ ечимини топмаган. Секторлар фаолиятини ташкил этишда ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Мисол учун Наманган вилоятида “Секторлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги вилоят ҳокимининг қарорида секторга умумий тарздаги вазифалар юкланган бўлиб, штабнинг ҳар бир аъзоси нима иш қилиши ва аниқ вазифалари белгиланмаган. Наманган вилояти, Косонсой туманида фақат сектор бўйича штаб навбатчисининг вазифалари белгиланган. Қашқадарё вилоятида эса, туман секторларининг иши республикадан вакиллар ўргангани келгандагина ташкил этилган. Вилоят штаби фаолияти ҳам қониқарсиз. Сектор раҳбарларининг ҳисоботида 2018-йилда 21819 мурожаат ҳал этилгани кўрсатилган бўлса-да, Қашқадарё вилоятидан Президент Админстрацияси ва Халқ қабулхонасига кўплаб мурожаатлар келиб тушган”, дея таъкидлаган.

Мавзуга оид